Тель-Авивда норозилик акцияси бўлиб ўтди, унда иштирокчилар Исроил ҳукуматидан «Ҳамас»нинг гаровга олинганларини озод қилиш чораларини кўришни талаб қилишди. Ташкилотчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, митингга 500 мингга яқин киши ташриф буюрган. The Times of Israel нашрининг ёзишича, бу мамлакат тарихидаги энг кўп сонли акцияга айлантиради.
Шунингдек, намойиш давомида намойишчилар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ўртасида тўқнашувлар содир бўлди. Полиция намойишчиларни «тартибсизликларни тўхтатишга» чақирди. Беш нафар намойишчи ҳибсга олинди. Улар орасида вояга етмаган ҳам бор.
Бундан ташқари, ўн минглаб одамлар Қуддус, Ҳайфа ва Кфар-Сабда, минглаб одамлар бир қатор бошқа шаҳарларда кўчаларга чиқди. Кирьят-Гат шаҳрида ноябрь ойида асирликдан озод қилинган Адина Моше акцияда қатнашди. Моше, Исроил ҳарбийлари гаровга олинганларни қутқара олмайди, чунки улар туннелларга яқинлашганда, «Ҳамас» асирларни ўлдиради, деб ҳисоблайди. Моше хонимнинг айтишича, унинг гаровга олинган барча дўстлари ЦАХАЛ яқинлашганда ўлдирилган.
Маълумки, «Ҳамас» 2023 йил 7 октябрдан гаровга олишни бошлаган.