Эртага, 10 сентябрь куни Ер юзини янги магнит бўрони қоплаши мумкин. Бу ҳақда Meteoagent хабар бермоқда.
10 сентябрда магнит бўрони кучи 6 баллни ташкил этиши мумкин. Шу куни бош оғриғи хуружлари, артериал босимнинг кескин кўтарилиши, апатия бўлиши мумкин.
11 сентябрь тебраниш кучи 4 баллни ташкил этади. Шу куни ўзингизни сал ёмон ҳис қилишингиз мумкин: бош оғриғи, ҳолсизлик. Диққат ва иш қобилияти пасайиши, уйқучанлик пайдо бўлиши мумкин.
Об-ҳавога боғлиқ одамларга ўз саломатликларини диққат билан кузатиб бориш тавсия этилади. Бош оғриғи, апатия, асабийлашиш ва уйқу билан боғлиқ муаммоларга шикоятлар пайдо бўлиши мумкин. Шунингдек, инфаркт ва инсульт ривожланиш хавфи ортади.