Яқин вақт ичида метрода йўловчилар сони 1 миллионга етиши кутилмоқда.
Ёз мавсумида метро кунига 550-600 минг кишини ташиди. Ўқув жараёни бошлангандан сўнг бу кўрсаткич 920-930 минг нафарга, октябрь ва ноябрь ойларида эса 1 млн. нафарга етиши кутилмоқда.
Шундан келиб чиқиб, йўловчилар учун қулай шароитлар яратиш ва тирбандликларнинг олдини олишга қаратилган қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жорий йилда метрополитен учун 14 та замонавий ҳаракатланувчи таркиб харид қилинди. Натижада, йўналишлардаги тиғиз соатлардаги интерваллар 2-5 дақиқага қисқарди:
-
Чилонзор йўналиши: 1,5-2 дақиқа;
-
Ўзбекистон йўналиши: 4 дақиқа;
-
Юнусобод йўналиши: 4-5 дақиқа.
Умумий фойдаланишдаги қуруқлик йўли бўйича йўналиш: 8-9 дақиқа. Резерв поездлари ҳаракатини бошлаш режалаштирилган.
Шунингдек, метрода юкламани камайтириш мақсадида метро яқинидаги 27 та олий таълим муассасасида машғулотларни бошлаш вақти турлича белгиланди.