Ўзбекистонлик паралимпиячилар 26 та медаль билан ватанга қайтмоқда

O‘zbekiston

Ўзбекистон Паралимпия терма жамоаси бугун, 9 сентябрь куни Париждаги ўйинлардаги иштирокини якунлаб, 10 та олтин, 9 та кумуш ва 7 та бронза медали билан Тошкентга қайтади. Расмий кутиб олиш маросимидан сўнг спортчиларнинг автобусда юриши бошланади.

Бугун соат 18:00 да XVII ёзги Паралимпия ўйинларида юксак натижаларни кўрсатган спортчиларимиз Ўзбекистонга учиб келади.

Чемпионларни Тошкент аэропортидаги 3-Терминалда тантанали кутиб олиш маросими кутилмоқда. Расмий кутиб олиш маросимидан сўнг спортчилар автобусларда шаҳар бўйлаб ҳаракатланади.

Йўналиш:

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси 26 та медални қўлга киритиб, янги рекорд ўрнатган: 10 та олтин, 9 та кумуш ва 7 та бронза. Паралимпиячиларимиз умумжамоа ҳисобида 13-ўринни эгаллади.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Миллий Паралимпия қўмитасини, паралимпиячиларни, уларнинг мураббийлари ва мухлисларини 2024 йилги Паралимпия ўйинларидаги ушбу тарихий ютуқ билан табриклади.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.