Жорий йилнинг январь-июль ойларида 67,4 минг нафар чет эл фуқаролари даволаниш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан уларнинг сони 31,1 минг кишига ёки 85,8 фоизга ошган.
Мамлакатлар бўйича даволаниш мақсадида жорий йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистонга келган чет эл фуқаролари сони:
Тожикистон — 51 603 нафар;
Қозоғистон — 7 735 нафар;
Қирғизистон — 6 218 нафар;
Россия — 1 135 нафар;
Туркманистон — 587 нафар;
Туркия — 24 нафар;
Афғонистон — 19 нафар;
Озарбайжон — 9 нафар;
бошқа давлатлар — 61 киши.