Ўзбекистон Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан учта вазирлик фаолиятида ўтказилган текширувлар давомида мансабдор шахслар давлат хизматини тадбиркорлик билан бирлаштирган 398 та ҳолат аниқланган. Бу «Давлат хизматчилари тўғрисида»ги қонунни бузишдир.
Маълум бўлишича, 449 та ширкат мансабдор шахсларга тегишли экан.
Хусусан, Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тизимидаги 93 нафар ходимга 112 та корхона, Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги 26 нафар ходимга 35 та корхона, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги 279 нафар давлат хизматчисига 302 та корхона тегишли бўлиб чиққан.
Ноқонуний фаолият билан боғлиқ барча ҳолатларга чек қўйилди.
Аввалроқ Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назорати бошқармаси бошлиғи Тўхташев Фарход «ГEО ПРОЭКТ КАД» МЧЖ корхонаси раҳбари экани ҳақида ёзган эдик.