Тошкентда ўз ҳимояси остидаги шахсни оқлашга ваъда берган адвокат пора олаётган вақтида қўлга олинди, деб хабар берди Давлат хавфсизлик хизмати матбуот хизмати.
Маълумотларга кўра, Тошкентдаги адвокатлик идораси адвокати катта миқдордаги фирибгарликда айбланаётган мижозини оқлаш эвазига 30 минг доллар талаб қилган. У жиноят ишида керакли натижага эришиш учун суд тизимидаги алоқаларидан фойдаланишга ваъда берган.
Адвокат сўраган суммадан 20 минг доллар олгач, Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти ходимлари томонидан жиноят устида ушланган. Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.