Андижон вилояти ИИБ бошлиғи йўл ҳаракати қоидаларини бузганларни «ифлос» деб атади. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Абдунаби Носиров матбуот анжуманида маълум қилди.
Тадбир давомида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси ходими маълум қилишича, Андижон шаҳридаги мактаблар олдида қизил чироқдан ўтиб кетган ва пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчилар мактаб йиғилишларида ўқувчилар ва ўқитувчилар олдида оммавий равишда таҳқирланган.
«Биз тажриба ўтказдик: мен ходимни мактаб олдидаги светофор ёнига жойлаштирдим. Қизил чироқдан ўтиб кетган ҳайдовчини эрталаб мактаб ўқувчиларининг умумий йиғилишига олиб келиб, барча болаларни тўпладим ва: »Мана бу ифлос ҳайдовчи кеча қизил чироқдан ўтиб кетди, уни лаънатланглар,« дедим. Ўқитувчилар билан бирга буни ижтимоий тармоқларга жойлаштирамиз. Қизил чироқдан ўтган 2-3 нафар ҳайдовчини олиб, эрталаб мактаб ўқувчиларининг умумий йиғилишига олиб келаман», — деди Абдунаби Носиров.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси ходимининг сўзларига кўра, тажриба ўтказилган жойларда ҳақиқатан ҳам ЙТҲлар сони камайган.
Унинг таъкидлашича, «пул ортидан қувган» Damas микроавтобуслари ҳайдовчилари қарама-қарши йўлакка чиқиб, бир-икки болани уриб юборган.