2024 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда интернет тармоғига уланган абонентлар сони 30,1 миллион нафарни ташкил этди.

Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 12,5% га ошган.

Ҳудудлар бўйича интернет тармоғига уланганлар сони:

  • энг кўп абонентлар сони Тошкент шаҳрида – 6,3 млн;

  • энг кам абонентлар сони Сирдарё вилоятида – 0,7 млн.