Арманистон бош вазири Никол Пашинян Озарбайжон билан тинчлик шартномасини имзолашга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда у «Ереван мулоқоти» халқаро форумининг очилиш маросимида маълум қилди.
«Тинчлик шартномасини имкон қадар тезроқ имзолашга тайёрлигимизни тасдиқламоқчиман. Биз келишилган матнни олиб, уни имзолашни ва асосий ҳужжатга эга бўлишни таклиф қиламиз. Кейин қолган масалаларни муҳокама қилишни давом эттиришимиз мумкин», — деди у.
Пашинян аввал хабар қилинганидек, тинчлик шартномасининг 16 бандидан 13 таси тўлиқ келишилганини эслатди.
«Яна учта банд қисман келишиб олинди, улар асосан учта гапдан иборат. Айтиш мумкинки, ушбу бандларнинг бири келишилган, бошқаси эса йўқ», — деди Арманистон бош вазири.
Эслатиб ўтамиз, роппа-роса бир йил олдин тан олинмаган Тоғли Қорабоғда янги президент сайланди. Тоғли Қорабоғ миллий мажлиси (парламенти) тан олинмаган республиканинг янги президенти сифатида Самвел Шахраманянни сайлади. Озарбайжон ТИВ Қорабоғдаги сайловларни халқаро ҳуқуқ тамойилларини бузадиган «ноқонуний фаолият» деб атади. Озарбайжон ТИВ Қорабоғдаги сайловларни халқаро ҳуқуқ тамойилларини бузадиган «ноқонуний фаолият» деб атади. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги сайлов муносабати билан расмий баёнот берди, Ўзбекистон уни тан олмади.
Кейинчалик мамлакатлар ўртасида ҳарбий можаро келиб чиқди. Озарбайжонга ёрдам учун Россиядан тинчликпарвар кучлар етиб келди. Арманистон урушда ютқазди.
2024 йил май ойида Арманистонда Пашинянга қарши норозилик намойишлари бошланди. Озарбайжон билан чегараларни делимитация қилиш тўғрисидаги қарор норозиликларга сабаб бўлди. Аввалроқ Боку ва Ереван чегаранинг алоҳида қисмида демаркация қилиш, шу жумладан тўртта қишлоқнинг ҳудудий мансублигини белгилашга келишиб олган эди. Баганис Айрум, Ашагы-Аскипара, Хайримли ва Қизил-Гаджили қишлоқлари Озарбайжон назоратига ўтади. 24 май куни бу қишлоқлар озарбайжон чегарачилари томонидан босиб олинди.