Тошкентнинг икки тумани совуқ сувсиз қолди

O‘zbekiston

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида Тошкент шаҳрининг икки туманида — Яшнобод ва Сергелида 12-13 сентябрь кунлари совуқ сув таъминоти ўчирилади.

22 июнь соат 09:00 дан 23 июнь соат 21:00 гача Тошкент шаҳрининг Яшнобод ва Сергели туманларида совуқ сув таъминоти ўчирилади ва босими пасаяди, деб хабар бермоқда «Тошкент шаҳар сув таъминоти» матбуот хизмати.

Қайд этилишича, пойтахтда куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида режали профилактика ишлари олиб борилмоқда.

Сергели тумани:

«Қут барака,» «Юқори Дархон,» «Қубайтепа,» «Нўғойқўрғон,» «Сўғдиёна» маҳаллалари, Сергели машина бозори, ПДП университети, «Саноатқурилиш» банки.

Яшнобод тумани:

«Риёзий» маҳалласи 1-уйдан 38-уйгача.

Сув бўлмаган жойларга сув ташувчи автомашиналар юборилади.

Бундан ташқари, 12 сентябрь куни пойтахтнинг иккита туманида таъмирлаш ишлари вақтида газ ўчирилади.

яккасарой тумани Яккасарой ва Дилбулоқ маҳаллаларида соат 10:00 дан 18:00 гача ёқилғи бўлмайди. Узилиш 36 та кўп қаватли уй, 530 та хусусий уй ва 87 та корхонага таъсир қилади.

Соат 10:00 дан 17:00 гача Янгиҳаёт тумани «Янги турмуш» маҳалласида жойлашган 14 та кўп қаватли ва 540 та хусусий уйларда газ таъминоти тўхтатилади.

Mavzuga oid materiallar