Америка технология компанияси OpenAI о1 номли сунъий интеллект (СИ) моделини бозорга чиқарди. The Verge портали хабар беришича, у мураккаб саволларга инсондан ҳам тезроқ «мулоҳаза юритиш» ва жавоб бериш қобилиятига эга.
Шунингдек, компания камроқ функцияларга эга бўлган, аммо анча арзонроқ о1-мини моделини ҳам тақдим этди.
Таъкидланишича, О1 кўп босқичли вазифаларни яхшироқ бажаради ва ўзидан олдинги моделларга қараганда кодни янада самаралироқ ёзади. Умуман олганда, О1 — OpenAI компаниясининг инсонга ўхшаш сунъий интеллект яратиш йўлидаги яна бир қадамидир.
Бироқ, ҳозирча О1 ОпенАИ нинг бошқа модели — GPT-4о га нисбатан секинроқ ишлайди ва қимматроқ туради. Компания жорий версияни дастлабки кўриниш сифатида тақдим этмоқда.
ChatGPT Plus фойдаланувчилари аллақачон янги О1 ва О1-мини моделларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлишди. OpenAI арзонроқ моделни оддий ChatGPT фойдаланувчиларига ҳам тақдим этишни режалаштирмоқда, аммо бу қачон амалга оширилиши ҳозирча номаълум.