Франциск Жануби-Шарқий Осиё ва Океания бўйлаб сафари давомида ҳамроҳлик қилаётган журналистларга, АҚШ президентлигига ҳар иккала номзод ҳам «ҳаётга қарши: бири мигрантларни ҳайдаб чиқаради, бошқаси эса болаларни ўлдиради» деб айтди.
Шу билан бирга, Рим-католик черкови раҳбари, ўз фикрича, АҚШ аҳолиси фуқаролик бурчини адо этиши ва «камроқ ёвуз»ни танлаб овоз бериши кераклигини таъкидлади.
«Қайси бири камроқ ёвуз, аёлми ёки эркакми? Мен билмайман», — деди у ва бу саволга жавобни ҳар ким ўзи учун топиши кераклигини қўшимча қилди. Франсиск, шунингдек, ўзи АҚШ фуқароси эмаслигини ва овоз бериш ҳуқуқига эга эмаслигини таъкидлади.
Франсиск республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп (унинг дастурининг бандларидан бири ноқонуний миграцияга қарши кураш) ва демократлар партиясидан номзод Камала Ҳаррис (у аборт ҳуқуқини ҳимоя қилади) номларини тилга олмади.
Маълумки, АҚШда 67 миллионга яқин католик (аҳолининг тахминан 20 фоизи) истиқомат қилади. Мамлакатда президентлик сайлови 2024 йил 5 ноябрга белгиланган.