Тошкент аэропортида божхона ходимлари Деҳлидан келган йўловчини қўлга олди. У буханка ва қутиларда 40 млн сўмлик дори-дармонларни ўтказмоқчи бўлган, деб хабар бермоқда божхона хизмати.
Маълум қилинишича, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари юкларни синчковлик билан кўздан кечириб, йўловчи усталик билан нон қутичаси, ширинликлар қутиси ва совун қутиларига яширган контрабанда юкини топишган. Эркакнинг гениал режасида божхона ходимларида рентген сканери бўлиши кўзда тутилмаган.
Улар орасида турли хил дори воситалари: 59 та ампула, 97 та флакон ва 142 та саккиз хил номдаги блистерлар бор.
Ноқонуний юкнинг умумий қиймати, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 40 млн сўмни ташкил этади.