17 сентябрь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг мажлисида «Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиб бориш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.
Қонун лойиҳаси уй ҳайвонларини идентификациялаш, юқумли касалликлар профилактикаси ва мамлакатда озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш бўйича ягона давлат сиёсатини жорий этишни назарда тутади.
Ягона электрон база яратилади, унда ҳайвон зоти ва унинг саломатлик ҳолати, шунингдек, уларнинг эгалари ҳақида маълумотлар бўлади. Ҳар бир уй ҳайвони ўзига хос рақамга эга бўлади.
Ҳайвонларга индивидуал рақам тамғалаш, ёрлиқ, татуировка қилиш ёки чип ўрнатиш орқали берилади.