The Wall Street Journal Украина манбалари ва Ғарб разведкаси маълумотларига таяниб, Украинадаги уруш қурбонлари сони 1 миллиондан ошганини хабар қилди.
Маълумотларга кўра, Украина Қуролли Кучларида ҳалок бўлганлар сони 80 минг нафар, ярадорлар эса 400 минг нафарни ташкил этган. Россия армиясининг йўқотишлари ҳақидаги маълумотлар турлича; баъзи ҳисоб-китобларга кўра, ҳалок бўлган ҳарбийлар сони 200 мингга, яраланганлар эса 400 мингга яқин. Нашр йўқотишларни баҳолаш қийинлигини алоҳида таъкидлайди: томонларнинг ҳеч бири расмий маълумотларни эълон қилмаяпти.
WSJ мақоласида яраланганларнинг айнан қайси тоифаси назарда тутилгани айтилмаган. Армия сонини баҳолашда хизматдан бўшатилган оғир ярадорлар (енгил ярадорлар одатда сафга қайтарилади) ҳақидаги маълумотлар муҳимдир — айнан оғир ярадорларни, худди ҳалок бўлганлар, асирга тушганлар ва бедарак йўқолганлар каби, қайтарилмас йўқотишлар қаторига киритиш мумкин. Бундай ҳарбий хизматчиларга бюджетдан нафақалар тўлаш тўғрисидаги озгина маълумотларга кўра, ҳалок бўлган ва оғир яраланганлар нисбатини 1:1 дан 1:2 гача баҳолаш мумкин. Шундай қилиб, Россия Қуролли Кучларининг қайтарилмас йўқотишлари центябр ойига келиб 270-420 минг киши орасида бўлиши мумкин.
Россия версиясига кўра, ҳалок бўлган россиялик ҳарбийлар сони деярли 70 мингга етган. Бироқ, журналистлар бир неча бор таъкидлаганидек, ҳақиқий рақамлар икки-уч баравар юқори бўлиши мумкин, чунки очиқ манбаларда ҳалок бўлганлар ҳақида тўлиқ маълумот йўқ.