19 сентябрь куни Тошкентнинг икки туманида газ қисман ўчирилади, деб хабар берди «Ҳудудгаз пойтахт» матбуот хизмати.

Режали ишлар олиб борилиши муносабати билан қуйидаги туманларда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади:

Янгиҳаёт тумани: Янги Дархон маҳалласида, Наврўз ва Паст Дархон кўчалари бўйлаб, 19 сентябрь соат 10:00 дан 20 центябр соат 17:00 гача.

Мирзо Улуғбек тумани: «Алишеробод,» «Заковат», «Чингелди», «Геофизика», «Иқтидор» ва «Ижодкор» маҳаллаларида, 19 сентябрь соат 10:00 дан 20 сентябрь соат 18:00 гача.

Бундан ташқари, 23 сентябрдан пойтахтнинг айрим ҳудудларида иссиқ сув таъминоти ўчирилади. Бу даврда эскирган коммуникацияларни алмаштириш ва иситиш мавсумида иссиқлик таъминоти ишончлилигини ошириш бўйича ишлар амалга оширилади.

6-ИМ — 23 сентябрдан 27 сентябргача

Мунис, Сариқул, Эски Сариқул, Янгизамон, Янги Қўйлиқ, Абдурауф Фитрат, Фарғона йўли, Толлимаржон, Файзобод, Меҳржон, Сайхун, Сурхон кўчалари, Қўйлиқ-1−7, Қўйлиқ мавзелари – айланма.

7-ИМ — 23 сентябрдан 27 сентябргача

Қорасув, Бешариқ, Бирлашган, Бирлашган 2-тор кўчаси, Элбек, Асалобод, Қурувчилар, Уйсозлар, Паркент, Чўлпон, Олимкент, Оҳангарон шоссеси, Тузел-1, 2, 3, 4, Уйсозлар-1, Асалобод-1, 2, Авиагородок-1, 1а, 2, 3, 4 мавзелари.