Ўзбекистонда ипотека субсидияларига аризалар қабули бошланмоқда

O‘zbekiston

23 сентябрдан субсидиялар тўлашнинг тасдиқланган мақсадли кўрсаткичлари доирасида аризалар топширишнинг иккинчи босқичи бошланади. Энди ариза берувчи ўз ихтиёри билан яқин қариндошларининг даромадларини ҳам ҳисоб-китобга киритиши мумкин.

Фото: Vzglyad.uz

Президент Шавкат Мирзиёев фармонига кўра, Ўзбекистонда ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун аризалар қабулининг иккинчи босқичи бошланганлиги эълон қилинди.

23 сентябрь куни соат 09:00 да субсидиялар тўлашнинг тасдиқланган мақсадли кўрсаткичлари доирасида аризалар топширишнинг иккинчи босқичи бошланади.

Ижтимоий мезонлар бўйича субсидия олишга даъвогар фуқаролар учун даромадларни ҳисобга олиш тартибига қўшимча ўзгартиришлар киритилди. Энди ариза берувчи ўз хоҳишига кўра яқин қариндошларининг даромадларини ҳам ҳисоб-китобга киритиши мумкин.

Фуқаролар Давлат хизматлари марказларига шахсан ташриф буюриб ёки my.gov.uz ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали онлайн тарзда ариза беришлари мумкин.

Ариза берувчининг ва/ёки унинг турмуш ўртоғининг (шу жумладан кафил сифатида жалб этилган яқин қариндошларининг) ўртача даромади қуйидаги мезонларга мос бўлиши лозим:

  • Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — ЭКИҲнинг 2,7 бараваридан 8 бараваригача (2 835 000 сўмдан 8 400 000 сўмгача).

  • Тошкент шаҳрида — ЭКИҲнинг 2,7 бараваридан 9,2 бараваригача (2 835 000 сўмдан 9 660 000 сўмгача).

Илгари Адлия вазирлиги кам таъминланган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож оилаларга якка тартибдаги уй-жой сотиб олиш ёки қуриш ва реконструкция қилиш учун субсидия берилишини эслатиб ўтганди.

Mavzuga oid materiallar