Ўзбекистонда жорий йилнинг январь-июль ойларида жами 94,3 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилди.
Қорақалпоғистон Республикасида 3,4 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилди.
Таъкидлаш жоизки, мазкур ҳудудда йирик қурилиш ташкилотлари томонидан бажарилган қурилиш ишлари улуши 11,7% ни, кичик корхона ва микрофирмаларнинг улуши 65,7% ҳамда норасмий секторда бажарилган қурилиш ишлари улуши 22,6% ни ташкил этди.