Ўзбекистон ва Россия сайёҳлик поездларини ишга туширади

O‘zbekiston

Тошкент ва Москва сайёҳлик поездлари қатнайдиган эҳтимолий йўналишларни кўриб чиқмоқда. Яқин келажакда Ўзбекистонда РТЙ ваколатхонасининг очилиши режалаштирилмоқда. Томонлар самарали ҳамкорлик олиб бормоқда.

Россия ва Ўзбекистон сайёҳлик поездларини йўлга қўйиш мумкин бўлган турли йўналиш вариантларини кўриб чиқмоқда, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.

Яқин вақт ичида Ўзбекистонда РТЙ ваколатхонаси очилиши маълум қилинмоқда. Шунингдек, сайёҳлик поездлари йўналишлари вариантлари ҳам биргаликда кўриб чиқилмоқда.

Юк ташишга келсак, томонлар музлатгич-вагонлардан ташкил топган «Агроэкспресс» тезкор рефрижератор-контейнер поездини ишга тушириш устида иш олиб бормоқда.

РТЙ маълумотига кўра, томонлар самарали ҳамкорлик олиб бормоқда. Бундай ҳамкорликнинг натижаларидан бири Тошкент–Москва поездларининг қайта тикланиши бўлиб, уларнинг қатновини Ўзбекистон темир йўллари амалга оширади. Биринчи таркиб 24 центябр куни йўлга чиқади.

Mavzuga oid materiallar