Тошкентда иситиш ва иссиқ сув нархи 15% га ошади

O‘zbekiston

Тошкент шаҳрида аҳоли учун иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув таъминоти хизматлари нархи 15% га кўтарилади. Ушбу таклиф пойтахт халқ депутатлари Кенгаши томонидан маъқулланди.

Фото: Daryo.uz

Тошкентда иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тарифлари оширилади. Бу ҳақда пойтахт халқ депутатлари Кенгашининг қарорида маълум қилинган.

Аҳоли учун янги тариф 1 Гкал учун 121 617 сўмни ташкил этади, яъни ҳозирги нархдан 15% юқори бўлади. Юридик шахслар учун ҳам тариф 15 фоизга ошади — Гкал учун 212 606 сўмдан 244 497 сўмгача кўтарилади.

Нархларнинг ошиши электр энергияси, газ, ичимлик суви ва оқова сув хизматлари ҳамда иссиқлик энергияси нархларининг ўсиши билан изоҳланмоқда.

Янги тарифларнинг кучга кириш санаси ҳали белгиланмаган.

Эслатиб ўтамиз, аҳоли учун нарх сўнгги марта жорий йилнинг 2 апрелида — аввалги иситиш мавсуми якунланганидан сўнг оширилганди.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.