Жамоат транспортида йўл ҳақи қимматлашадими? — мутахассис фикри

O‘zbekiston

1 январдан Ўзбекистонда жамоат транспорти учун 12% ҚҚСдан имтиёзлар бекор қилинади. «Взгляд.uz» бу масалада эксперт фикрини билиш учун иқтисодчи Юлий Юсупов билан суҳбатлашди. Унинг айтишича, «йўл ҳақи тарифлари ошса ҳам, 12 фоиздан кам бўлади, аммо транспорт компаниялари бу имкониятдан фойдаланиб, тарифларни янада кўпроқ ошириши мумкин».

Илгари биз 2025 йил 1 январдан бошлаб ягона тариф бўйича йўловчи ташиш хизматлари учун ҚҚС бўйича имтиёзлар бекор қилиниши ҳақида хабар бергандик. Ҳозирда бу имтиёзлар шаҳар жамоат транспорти (таксидан ташқари) ва шаҳар атрофи поездлари учун амал қилмоқда.

Мустақил эксперт ва иқтисодчи Юлий Юсупов имтиёзлар бекор қилиниши билан йўл ҳақи қимматлашиши ҳақида ўз фикрини билдирди:

«ҚҚСдан озод бўлиш шуни англатадики, сиз аввал тўланган ҚҚСни, яъни сизга ресурслар етказиб берувчилар тўлаган солиқни ҳисобга ололмайсиз. Энди эса транспорт компаниялари аввал тўланган ҚҚСни ҳисобга олишлари мумкин. Натижада, улар томонидан амалда тўланадиган ҚҚС 12 фоиздан кам бўлади».

Юсупов, шунингдек, йўл ҳақи тарифлари ошса ҳам, бу 12 фоиздан кам бўлишини қўшимча қилди. «Албатта, транспорт компаниялари бу вазиятдан фойдаланиб, тарифларни янада кўпроқ оширишлари мумкин», — дея хулоса қилди у.

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.