СЭҚ Тошкентдаги оммавий заҳарланишлар ҳақидаги маълумотларга изоҳ берди

O‘zbekiston

Ижтимоий тармоқларда аҳолининг гўшт маҳсулотларидан оммавий заҳарланиши тўғрисидаги хабарлар тарқалди. СЭҚ бу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини ва ёлғон ахборот тарқатган шахс тез тиббий ёрдам ходими эканлигини маълум қилди. Прокуратура томонидан тергов бошланди.

Ижтимоий тармоқларда пойтахтдаги «16-шаҳар шифохонаси» гўшт маҳсулотларидан заҳарланган беморлар билан тўлиб кетгани ҳақидаги видео тарқалди.

СЭҚнинг хабар беришича, на бошқармага, на унинг туман бўлимларига озиқ-овқатдан заҳарланиш ҳолатлари бўйича шошилинч хабарлар келиб тушмаган.

«Шифохона текширилиб, соғлиқни сақлаш бошқармаси билан суҳбат ўтказилгандан сўнг, видеода ёлғон маълумот тарқатган фуқаро тез тиббий ёрдам ходими экани аниқланди. Шу муносабат билан прокуратура томонидан ёлғон ахборот тарқатилиши бўйича тергов ҳаракатлари бошланди», — дейилади хабарда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу маълумотлар мутлақо асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмаслигини таъкидлади.

Расмий маълумотларга кўра, сўнгги кунларда марказга кунига 750 га яқин фуқаролар мурожаат қилмоқда, тез тиббий ёрдам бригадалари томонидан 175 га яқин бемор олиб келинмоқда. Бироқ улар орасида гўштдан заҳарланиш ҳолатлари қайд этилмаган.

Mavzuga oid materiallar