Бир йил ичида Россиядан икки миллиондан ортиқ муҳожир чиқиб кетгани ҳақида DW Россия ИИВ Миграция масалалари бўйича бош бошқармаси маълумотларига асосланиб хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, 2024 йил сентябрь ойи бошига келиб, Россия Федерациясида 6,17 миллион чет эллик фуқаро рўйхатдан ўтган. Бир йил олдин бу кўрсаткич 8,5 миллион эди. Бу эса бир йил ичида 2 миллиондан ортиқ муҳожир мамлакатни тарк этганини англатади.
2023 йил охирига келиб, Россияда 8,5 миллиондан ортиқ киши миграция ҳисобига олинган ва жами 10 миллионга яқин чет эллик фуқаро мамлакатга кирган, уларнинг аксариятини МДҲ давлатлари фуқаролари ташкил этган.
Москва вилоятидаги «Крокус Сити Холл» концерт залида март ойида содир этилган террористик ҳужумда Тожикистон фуқаролари айбланганидан сўнг Россия ҳукумати миграция сиёсатини қатъийлаштира бошлади.