Олий Мажлис Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги миллий маърузани дастлабки тарзда кўриб чиқди.
Мутахассислар коррупция туфайли давлат манфаатларига етказилаётган зарар улуши юқори бўлган ҳудудларни аниқладилар. Булар орасида Андижон, Наманган, Қашқадарё ва Тошкент вилоятлари бор. Бундан ташқари, Сурхондарё ва Андижон вилоятларида коррупция билан боғлиқ жиноятлар сони ошгани қайд этилди.
Энг ёмон кўрсаткичлар Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими, Мактабгача таълим, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари ҳамда банк тизимидаги ташкилотларда кузатилди.
Коррупция билан боғлиқ жиноятлар таҳлили асосида жиноятчилик даражаси юқори бўлган давлат органлари ва ташкилотларида кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар белгиланди.