Латвиянинг SmartLynx Airlines, Буюк Британиянинг Titan Airways ва Ўзбекистоннинг FlyKhiva авиакомпаниялари Навоийга юк рейсларини амалга ошира бошлади. Навоий аэропортига келган самолётлар анъанага кўра сув аркаси билан кутиб олинди, дея хабар берди Узбекистан Аирпортс.
12 сентябрь куни Британиянинг Titan Airways авиакомпанияси Чунцин (Хитой) — Навоий (Ўзбекистон) — Лондон (Буюк Британия) йўналиши бўйича биринчи чартер юк рейсини амалга оширди. Хитойдан Буюк Британияга парвозлар Навоийда техник тўхташ жойи бўлган Airbus 330 типидаги юк самолётларида ҳафтасига тўрт марта амалга оширилиши режалаштирилган.
Titan Airways — штаб-квартираси Лондоннинг Станстед аэропортида жойлашган Буюк Британиянинг чартер авиакомпанияси бўлиб, асосан корпоратив ва бизнес ташувлари соҳасида ишлайди.
17 сентябрь куни Латвиянинг SmartLynx Airlines авиакомпанияси Варна (Болгария) — Навоий (Ўзбекистон) — Дакка (Бангладеш) йўналиши бўйича биринчи чартер юк рейсини амалга оширди. Болгариядан Бангладешга парвозлар Навоийда техник тўхташ билан Airbus-321 юк самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган. 16-27 центябр кунлари еттита чартер рейсдан иборат церийа режалаштирилган.
SmartLynx Airlines — Марупда (Латвия) жойлашган ва экипаж билан ҳаво кемасини ижарага олиш (ACMI) шартлари асосида парвозларни амалга оширадиган чартер авиакомпанияси. Авиакомпания паркида йўловчи ва юк рейсларини амалга ошириш учун 70 та ҳаво кемаси мавжуд.
18 сентябрь куни FlyKhiva авиакомпанияси Эчжоу (Хитой) — Леж (Бельгия) йўналиши бўйича чартер рейсларини йўлга қўйди. Парвозлар 50 тоннагача юк кўтарадиган Боэинг 767-300 самолётларида амалга оширилади. Дастлабки босқичда парвозлар ҳафтасига тўрт марта амалга оширилади.
FlyKhiva — Ўзбекистон авиакомпанияси, Урганчда жойлашган ва Fly Khiva Group таркибига киради.