Дам олиш кунлари ўзбекистонликларни қисқа муддатли ёмғир кутмоқда

O‘zbekiston

21-22 сентябрь кунлари Ўзбекистонда қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда, тоғли ҳудудларда қор ёғиши мумкин.

Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда.

Эртага, 21 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида бироз ёғингарчилик бўлиши мумкин. Тоғли ҳудудларда ҳам қисқа муддатли ёмғир ёғади, қор ёғиши мумкин.

21-22 сентябрда баъзи жойларда шамолнинг тезлиги 12-14 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

Тошкентда 20-21 сентябрь кунлари кам булутли об-ҳаво кузатилади, 22 сентябрда ёғингарчилик кутилмайди.

Ҳаво ҳарорати кечаси 14-17 даража, кундузи 28-31 даража бўлади.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.