Ўзбекистонда ўрта тиббиёт ходимлари сони 3,5 мингга кўпайди

O‘zbekiston

2024 йил 1 январь ҳолатига кўра, ўрта тиббиёт ходимлари сони 12,7 минг кишини ташкил этган. Бу 2019 йилга нисбатан 3,5 минг кишига кўпайган.

Фото: Очиқ манбалар

Тиббий хизмат кўрсатувчи кичик тадбиркорлик субъектларида ўрта тиббиёт ходимлари сони кўпаймоқда, деб хабар беради Статистика агентлиги.

2024 йил 1 январь ҳолатига кўра, ўрта тиббиёт ходимлари сони 12,7 минг кишини ташкил этган. Бу 2019 йилга нисбатан 3,5 минг кишига кўпайган.

Тиббий хизматлар кўрсатувчи кичик тадбиркорлик субъектларида ўрта тиббиёт ходимлари сони:

  • 2019 йил - 9,2 минг нафар;

  • 2020 йил - 9,4 минг нафар;

  • 2021 йил - 11,2 минг нафар;

  • 2022 йил - 11,4 минг нафар;

  • 2023 йил - 12,7 минг киши.

Mavzuga oid materiallar