Фарғонада яшовчи шахс Telegramʼда криптовалюта сотгани учун 15 суткага қамалди

O‘zbekiston

7 сентябрь куни ўтказилган тезкор тадбирда Фарғонада яшовчи шахс криптоактивлар билан ноқонуний савдо қилишда гумонланиб қўлга олинган. Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди уни 15 суткага маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Фото: Очиқ манбалар

Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди 20 сентябрь куни Ўзбекистон Республикасининг криптоактивлар соҳасидаги қонунчилигини бузганликда айбланаётган 35 ёшли А.Н.га нисбатан маъмурий ишни кўриб чиқди, деб ёзмоқда UzNews.

7 сентябрь куни ўтказилган тезкор тадбирда Фарғона фуқароси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан қўлга олинди.

Суд маълумотларига кўра, фуқаро А. Н. Redmi 13C мобил қурилмасидан фойдаланган ҳолда Telegram платформаси орқали криптоактивлар билан ноқонуний операцияларни амалга оширган.

Суд енгиллаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, уни 15 суткага маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилди. Ашёвий далил сифатида олиб қўйилган мобил телефон қонун ҳужжатларига мувофиқ йўқ қилиниши керак.

Бундан ташқари, суд айбланувчидан махсус қабулхонада сақлаш учун 765 000 сўм ундириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Mavzuga oid materiallar