Олмалиқдан Хўжандга автобус йўлга қўйилди, бу ҳақда 21 центябр куни Ўзбекистон Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, энди Олмалиқдан Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрига бориш мумкин. Автобус кунига бир марта ҳаракатланиб, соат 07:00 да Олмалиқ автовокзалидан чиқиб, Ойбек чегара пости орқали ҳаракатланади. Чипта нархи — 60 минг сўм.
Йўлнинг умумий узунлиги 140 километрга яқин, йўл вақти тахминан уч соатни ташкил қилади.