Олимпия чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев тезликни оширгани учун жавобгарликка тортилди, деб хабар берди Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати.
Аввалроқ, Париж Олимпиадаси ғолиби Асадхўжа Мўйдинхўжаев ўзининг Инстаграм саҳифасида президент совға қилган Таҳоэ автомобилида соатига 110 км тезликда ҳаракатланаётгани ҳақида ёзган эдик.
Спортчи билан профилактик суҳбат ўтказилди.
У Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-3-моддаси 3-қисми (транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 40 километрдан ошириш) билан жавобгарликка тортилган.