Париж Олимпиадаси ғолиби ва бокс бўйича жаҳон чемпиони Асадхўжа Мўйдинхўжаев Instagram саҳифасида Тошкент марказида юқори тезликда «учаётгани» акс эттирган видеони жойлаштирди.
Кадрларда спортчи тезликни соатига 110 километрга етказаётгани кўринади.
Эслатиб ўтамиз, Мўйдинхўжаев 10 август куни бўлиб ўтган финал жангида Париждаги Олимпия ўйинларининг олтин медалини қўлга киритганди. Президент фармонига кўра, спортчига 200 минг доллар, Tahoe автомобили ва икки қаватли коттеж совға қилинган.