«Аскарлар» сериали юлдузи Роман Мадянов вафот этди

Dunyo

«Аскарлар» сериалидаги полковник Виктор Колобков роли билан танилган Россияда хизмат кўрсатган артист Роман Мадянов 63 ёшида вафот этди. Артистнинг ўлимига ўпка саратони сабаб бўлган.

Таниқли россиялик театр ва кино актёри Роман Мадянов вафот этди. У 62 ёшда эди. Бу ҳақда телебошловчи Екатерина Стриженова ўзининг Telegram каналида маълум қилди.

Артистнинг ўлимига ўпка саратони сабаб бўлган. Роман Мадянов 1962 йилда туғилган. Театр ролларидан ташқари, у «Левиафан,» «Уй қамоғи,» «12,» «Эман» ва «Жарима» каби фильм ва сериаллар билан танилган.

Маълумки, ўтган йили санъаткорнинг оғир касаллиги ҳақида миш-мишлар тарқалди. Ўшанда у спектакль пайтида томошабинга бутунлай тепакал - сочи ва қошлари йўқ ҳолда чиқди. Артистнинг мухлислари Мадяновнинг онкологиясига шубҳа қилишди.

Бироқ, актёрнинг ўзи бу даҳшатли тахминни рад этди ва роллардан бири учун соч билан хайрлашганини айтди. Жорий йилнинг март ойида санъаткорнинг касалликка қарши кураши ҳақидаги маълумотлар яна оммавий ахборот воситаларида пайдо бўлди.

Mavzuga oid materiallar