Чанг бўронларига қарши курашиш миллий дастури тасдиқланди

O‘zbekiston

Ўзбекистонда чанг бўронларига қарши курашиш миллий дастури тасдиқланди. 2025 йил 1 январдан бошлаб Тошкент шаҳрининг 12 та туманида автоматлаштирилган фон мониторинги подстанциялари ўрнатилади.

Президент қарори билан Ўзбекистон Республикасида чанг бўронларига қарши курашиш ва уларнинг оқибатларини юмшатиш бўйича 2024-2030 йилларга мўлжалланган Миллий дастур тасдиқланди.

Ушбу дастурнинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:

  • Чанг ва қум бўронларининг олдини олиш ва оқибатларини юмшатишга, шунингдек, ҳудудларда кўкаламзорлаштиришни кенгайтиришга қаратилган илғор технологияларни жорий этиш;

  • 2028 йилга бориб кучли чанг бўронлари ҳосил бўлиш суръатларини ҳозирги ҳолатга нисбатан 50% га пасайтириш.

2025 йил 1 январдан бошлаб Тошкент шаҳрининг 12 та туманида автоматлаштирилган фон мониторинги подстанциялари ўрнатилади.

2026 йил 1 январдан бошлаб ҳавонинг ифлосланиш даражаси ва гидрометеорологик маълумотлар Тошкент шаҳрида ўрнатиладиган махсус мониторлар ва таблоларда мавжуд бўлади.

Mavzuga oid materiallar