Самарқандда Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилиши бошланди

O‘zbekiston

Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки Марказий Осиёда «Барча учун барқарор инфратузилмани яратиш» мавзусида Бошқарувчилар кенгашининг биринчи йиллик йиғилишини бошлайди. Тадбир 25-26 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

25-26 сентябрь кунлари Самарқандда Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (ОИИБ) ўзининг Марказий Осиёдаги биринчи «Барча учун барқарор инфратузилмани яратиш» мавзусидаги Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилиши бўлиб ўтади.

Йиллик йиғилишда 2 кун давомида инфратузилмани молиялаштиришда инновациялар, иқлим ўзгариши ва барқарор ривожланиш, шунингдек, инфратузилма лойиҳаларини рақамли трансформация қилишга бағишланган 25 дан ортиқ панель муҳокамалари бўлиб ўтади.

Тадбирда очилиш маросими, бошқарувчилар иштирокида давра суҳбати, Бошқарувчилар кенгашининг расмий сессияси, матбуот анжумани ҳамда жамоатчилик ва фуқаролик жамияти билан ўзаро ҳамкорлик бўйича қатор тадбирлар ўтказилади.

Тадбирда ОИИБ Президенти ва Директорлар кенгаши раиси Цзинь Лицюнь, шунингдек, Халқаро молия корпорацияси, Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Европа инвестиция банки ва Ислом тараққиёт банки раҳбарияти иштирок этади.

Бундан ташқари, тадбирда БМТнинг Атроф-муҳит бўйича дастури каби халқаро ташкилотлар ва хусусий компаниялар экспертлари иштирок этади. БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича ҳадли конвенцияси, Citibank, Gavi, Милкен институти, Рокфеллер жамғармаси ва Тоза ҳаво жамғармаси қатнашади.

Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (ОИИБ) — бу халқаро тараққиёт банки бўлиб, унинг вазифаси барқарор ривожланишга асосланган келажак учун Осиё ва ундан ташқаридаги инфратузилмани молиялаштиришдан иборат.

Mavzuga oid materiallar