Тошкентда Bugatti, Lamborghini, Ferrari ва Aston Martin расмий дилерлик марказлари очилди — видео

O‘zbekiston

Тошкентда Марказий Осиёдаги илк Ferrari, Lamborghini, Bugatti, Aston Martin ва Overfinch каби жаҳон брендларининг дилерлик марказлари очилди.

Тошкентда жаҳонга машҳур Ferrari, Lamborghini, Bugatti, Aston Martin ва Overfinch компаниялари дилерлик марказларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу тадбир шарафига автомобиль ишқибозлари, тадбиркорлар ва таниқли шахсларни бирлаштирган эксклюзив гала-оқшом ташкил этилди. Меҳмонларга ҳашаматли автомобилларнинг янги моделлари тақдим этилди ва уларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида сўзлаб берилди

Таъкидланганидек, ушбу дилерлик марказларининг очилиши Ўзбекистонда ҳашаматли автомобилларга қизиқиш ортиб бораётганидан далолат беради ва Тошкентнинг халқаро автомобиль майдонидаги ўрнини мустаҳкамлайди.

Дастлабки маълумотларга кўра, Тошкентда Ferrari Purosangue премиум автомобили тахминан 1 миллион доллар, Overfinch тюнинг марказидан тюнинг қилинган Range Rover Sport эса тахминан 500-600 минг доллар туради.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.