Тошкент вилоятида туғилган Бобур Йўлдошевич Абубакиров Шайхонтоҳур тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Бобур Абубакиров 1983 йилда туғилган бўлиб, 2004 йилда Тошкент давлат шарқшунослик институтини шарқшунослик йўналиши бўйича, 2015 йилда эса Япония халқаро университетини тамомлаган.
У 2019 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
У ушбу лавозимда илгари бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазири этиб тасдиқланган Ботир Зоҳидов ўрнини эгаллади.