Тошкентда PM2,5 даражаси рухсат этилган меъёрдан ўн баробар ошиб кетди

O‘zbekiston

25 сентябрь куни Тошкент ҳавосидаги PM2,5 зарарли моддаларининг миқдори Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тавсия этилган меъёрдан ўн баробар кўпайди.

2024 йил 25 сентябрь эрталабги ҳолатга кўра, AQI (АҚШ шкаласи бўйича индекс) ҳаво сифати кўрсаткичи 137 даражага етиб, бу «зарарли» деб баҳоланди.

Асосий ифлосланиш манбаи — PM2,5 нинг майда заррачалари бўлиб, уларнинг концентрацияси 79 мкг/м³ ни ташкил этмоқда. Бу Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан тавсия этилган ўртача йиллик кўрсаткичдан 10 баробардан ҳам юқори.

PM2,5 — диаметри 2,5 микрондан кичик бўлган заррачалар бўлиб, улар ўпкага чуқур кириб, қон айланиш тизимига ўтиши ва соғлиқ учун жиддий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

Бундай юқори даражадаги ифлосланишнинг узоқ муддатли таъсири юрак-қон томир тизими касалликлари, нафас йўллари касалликлари ва ҳатто эрта ўлим хавфини ошириши мумкин.

Mavzuga oid materiallar