Бишкекда давлат хизматчиларига ҳафтада икки кун ишга автобусда қатнаш буюрилди

Dunyo

Бишкекдаги барча давлат хизматчиларига ишга автобусларда бориш тайинланди. Ушбу ташаббус шаҳар ҳокимлиги томонидан таклиф қилинган ва президент маъмурияти томонидан қўллаб-қувватланган.

Фото: Ситуатив / gov.kg

Бишкек шаҳар ҳокимлиги муниципал хизматчилар томонидан шахсий автомобиллардан фойдаланишни чеклаш ташаббуси билан чиқди. Қирғизистон Республикаси Президенти Администрацияси ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлади, дея аниқлик киритди 24.kg.

Муниципал ҳокимият органлари ходимларига ҳафтада икки марта — сешанба ва пайшанба кунлари жамоат транспортидан фойдаланиш тавсия этилади. Тегишли топшириқ вазирлик ва идораларга юборилди.

Ушбу ташаббусдан кўзланган мақсад шаҳар йўлларидаги вазиятни яхшилаш, жамоат транспортига бўлган талабни ошириш ва йўллардаги тирбандликни камайтиришдан иборат. Бундан ташқари, ушбу ташаббус жамоат транспорти ишидаги муаммоларни аниқлаш ва шаҳар аҳолисининг ҳаракатланиши учун қулай шароитлар яратиш имконини беради.

Таъкидлаш жоизки, ушбу қоида Бишкек шаҳри муниципалитети ходимлари учун 2024-йил май ойидаёқ жорий этилган. Маълум қилинишича, ушбу чекловни бажармаганлиги учун муниципалитет аллақачон ўз ходимларига нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаган.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.