Дам олиш кунлари ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутаётгани маълум бўлди

O‘zbekiston

Ўзгидромет келгуси дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумоти билан ўртоқлашди. Айрим ҳудудларда ёмғир ёғади.

Фото: «Взгляд.uz»

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик кутилмоқда, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.

Пойтахт

Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 3 метрдан 8 метргача тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-15 даража, кундузи 23-25 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти

Ушбу ҳудудларда ҳам ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим ҳудудларда чанг-тўзон билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари

Бу ерда ҳам ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Баъзи жойларда чанг-тўзон бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари

Ушбу ҳудудларда ҳам ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метргача кучайиши, чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари

Ушбу ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.

Тоғли ҳудудлар

Тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.

Mavzuga oid materiallar