Туркиялик инвестор Ўзбекистонда гемодиализ марказларини очади

O‘zbekiston

Туркиянинг Sam Yapi Group компанияси Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан гемодиализ марказларини қуриш бўйича ҳамкорлик меморандумини имзолади. Лойиҳа қиймати 10 миллион долларга баҳоланиб, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида амалга оширилади.

Фото: Ўзбекистон ССВ

Туркиянинг Sam Yapi Group компанияси Ўзбекистоннинг икки ҳудудида гемодиализ марказларини қуриш истагини билдирди.

Лойиҳа қиймати 10 миллион доллар бўлиб, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида амалга оширилади. Гемодиализ марказлари давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида қурилади.

Ушбу ташаббус доирасида компания ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.


Гемодиализ — ўткир ва сурункали буйрак етишмовчилигида амалга ошириладиган буйракдан ташқари қон оқимини тозалаш. Муолажанинг моҳияти беморни «сунъий буйрак» аппаратига улашдан иборат бўлиб, унинг ишлаши давомида қон оқими токсинлардан тозаланади. Тозалангандан кейин қон яна бемор организмига қайтади.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.