26 сентябрь куни Тошкент шаҳрида пойтахт шаҳар адлия бошқармаси ва «Ўзбекконцерт» давлат муассасасининг шаҳар филиали ҳамкорлигида концерт ва томошалар ўтказиш учун лицензияга эга бўлган санъаткорлар билан учрашув ташкил этилди.
Учрашувнинг мақсади муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиш масалаларини муҳокама қилишдан иборат бўлди.
Тадбир давомида қуйидаги мавзулар кўриб чиқилди:
муаллифлик ҳуқуқи тушунчаси ва унинг тарихи;
муаллифлик ҳуқуқи субъектлари ва объектлари;
мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқлар;
халқаро ҳужжатлар ва миллий қонунчиликда муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар;
мутлақ ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказиш ва шартнома тузиш;
лицензия шартномасини амалга ошириш;
буюртма асосидаги муаллифлик шартномаси;
муаллифлик ҳуқуқларини жамоавий бошқариш;
муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва жавобгарлик масалалари.
Давра суҳбати иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларни бериб, жавоблар олдилар ҳамда шахсий тажрибалари ҳақида сўзлаб берди.