Россияда рус тилини билмайдиган чет элликларга фуқаролик берилмайдиган бўлади

O‘zbekiston

Россияда рус тилини билмайдиган хорижликларга миграция мақоми берилиши рад этилади. Ҳатто улар барча зарур сертификатларга эга бўлсалар ҳам тақиқ олишади.

Сўнгги уч йил ичида давлат органлари 14 минг нафар рус тилини билмайдиган, бироқ рус тилини билиш сертификатига эга бўлган чет эл фуқароларига фуқаролик ёки миграция мақомини олиш учун аризаларини қабул қилишни рад этган. Бу ҳақда ИИВ вакили Ирина Волк маълум қилди. Унинг сўзларини РИА Новости келтирмоқда.

«Шу муносабат билан идора уюшган гуруҳларнинг, шунингдек, мигрантлар учун рус тили бўйича сохта имтиҳонлар ўтказишга ихтисослашган айрим шахсларнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйиш бўйича иш олиб бормоқда,» - деди Волк.

Тил билиш тўғрисидаги сохта сертификатга эга бўлган чет эл фуқаролари ҳақидаги маълумотлар Рособрнадзорга юборилади. Бу ташкилот 2024 йил июнь ойидан бошлаб бундай ҳолатларни ҳисобга олиб боради.

Россияга келган чет элликлар миграция мақоми ёки фуқароликни олиш учун рус тили, қонунчилик асослари ва мамлакат тарихи бўйича имтиҳон топширишлари шарт.

Mavzuga oid materiallar

Muhim yangiliklarni oʻtkazib yubormang!

Asosiy voqealardan birinchi boʻlib xabar topish uchun Telegram kanalimizga obuna boʻling.