Россиянинг машҳур «...да омон қолиш» реалити-шоуси янги мавсум билан Самарқандга қайтмоқда. Бу ҳақда Ляйсан Утяшева маълум қилди.
Кўрсатувнинг янги мавсуми «Самарқандда омон қолиш: Фасллар ўйини» деб номланади. У ТНТ телеканалида намойиш этилади.
«Биз ўтган мавсумларнинг энг яхшиларини бирлаштиришга ва янгиликларни қўшишга қарор қилдик. Сизни мураккаб синовлар, ёрқин иштирокчилар ва севимли Самарқанд кутмоқда. Бошқа ҳеч қандай тафсилотлар йўқ», — деди Утяшева Instagramʼда.
Эслатиб ўтамиз, иккинчи мавсумда шоу Дубайдан Самарқандга кўчирилганди.
«...да омон қолиш» — бу Ляйсан Утяшева ва Павел Волянинг лойиҳаси. Улар продюсер ва шоу бошловчиси сифатида иштирок этишади. Бу классик «омон қолганлар» — иштирокчилар ноодатий синовларга дуч келадиган ва хавфли вазифаларни бажарадиган реалити-шоу.
Ҳар мавсумда етти кишидан иборат иккита жамоа иштирок этади. Бир жамоада шоу-бизнес юлдузлари, иккинчисида шоу мухлислари «халқпарвар» деб атайдиган оддий одамлар бор. Улар катта пул мукофоти учун курашмоқда.
Ҳар бир серия охирида иштирокчилардан бири шоуни тарк этади. Чиқиш тўғрисидаги қарор томошабинларнинг овози асосида қабул қилинади.