Афғонистонда 500 дан ортиқ одам номаълум касалликка чалинган, деб хабар бермоқда Ariana News вилоят ҳокими матбуот котиби Ҳикматулла Шамимга асосланиб.
Мамлакатда тиббиёт мутахассислари томонидан ўрганилмаган касаллик тарқалишидан хавотирдалар, деб маълум қилди Парвон вилояти раҳбари вакили Ҳикматулла Шамим. Бу ҳақда РЕН ТВ Ariana News’га таяниб хабар берди.
Касаллар сони ортмоқда. Маҳаллий маълумотларга кўра, 2 нафар бемор вафот этган, 50 нафари эса оғир аҳволда.