Ўзбекистон Баскетбол федерациясида қарийб ярим миллиард сўмлик ўғирлик аниқланди

Ўзбекистон

Ўзбекистон Баскетбол федерациясида 489 млн сўмлик ўғирлик аниқланган. Суд федерация ижрочи директори, иш бошқарувчиси ва биринчи вице-президентига нисбатан ҳукм чиқарди.

Ўзбекистон Баскетбол федерациясида 489 млн сўмлик ўғирлик аниқланди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Федерация ижрочи директори Ю. С. иш бошқарувчиси С. И. билан тил бириктириб, «S.A.G.» компаниясини унинг онаси ва укаси номига рўйхатдан ўтказди. Спортчиларнинг саломатлигини мониторинг қилиш учун 2 дона махсус ускуна сотиб олиш учун компания ҳисобига 197 млн сўм ўтказилди, улар амалда етказиб берилмаган.

Бундан ташқари, федерациянинг биринчи вице-президенти Х. Г. федерациянинг корпоратив пластик картасидан шахсий эҳтиёжлари учун 162 млн сўмни ноқонуний равишда ечиб олган.

Ушбу мутасаддилар томонидан ҳомийларни жалб қилиш бўйича сохта шартнома расмийлаштирилиб, федерациянинг 130 млн сўм маблағи шахсий эҳтиёжлар учун сарфланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Суд айбдорларга нисбатан ҳукм чиқарди.

Мавзуга оид материаллар