Актриса Мегги Смит вафот этди. Бу ҳақда BBC Смитнинг қариндошларига таяниб хабар бермоқда. Мегги Смит 89 ёшда эди.
Мегги Смит 1952 йилдан бери кино ва театрда ўйнаган. Фаолияти давомида у икки марта «Оскар», уч марта «Олтин глобус», етти марта BAFTA мукофотини қўлга киритди. 1990 йилда Смит Британия империяси орденининг аёл қўмондони унвонига сазовор бўлди.
Смит Гарри Поттер фильмларидаги профессор Макгонагалл роли билан танилган, шунингдек, у Даунтон Аббей сериалида рол ўйнаган. Актриса иштирокидаги бошқа машҳур фильмлар орасида «Нилда ўлим», «Кўриниш хонаси», «Миссионер», «Биринчи аёллар клуби, «Ҳаракат қил, oпа»