Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева Дубай амирлиги мудофаа вазири, валиаҳд шаҳзодаси, БАА бош вазири ўринбосари шайх Ҳамдам бин Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум билан учрашди.
Томонлар турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликнинг кенг кўламли масалаларини, шунингдек, устувор йўналишлардаги қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Таъкидланишича, Ҳукуматлараро тажриба алмашиш дастури доирасида Тошкентдаги учрашув «БАА билан яқин ва дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади».
Аввалроқ, Kun.uz Саида Мирзиёева ЖСТ бош директори билан учрашгани ҳақида ёзган эди.