Тошкентда ёш ўғлини тиланчилик қилишга мажбурлаган эркак устидан суд ҳукми эълон қилинди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари кўчада болани кузатаётган ғалати эркакни пайқашди. Уни ушлаб, сўроқ бўлимига олиб боришди.
Маълум бўлишича, тошкентлик фуқаро ўғлини тиланчилик билан шуғуллантирган, ўзи эса унинг «иш»ини кузатган.
Иш Сергели туман судига топширилди. Судда шўрлик ота ўз айбига иқрор бўлди ва бундай ҳодиса бошқа такрорланмаслигига ваъда берди.
Унга МЖтКнинг 188 моддаси 3 қисми (Тиланчилик) ва 194 моддаси (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) билан 10 сутка муддатга маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.