Ўзбекистон Global Digitalization Index 2024 (GDI) жаҳон рақамлаштириш индексида 77 та мамлакат орасида 60-ўринни эгаллади. Мамлакат 120 баллдан 32,7 баллга эришди.
GDI 2024 тадқиқоти 77 та мамлакатда рақамли технологиялар ривожланишини кузатиб, рақамлаштириш даражаси билан ЯИМ ўртасидаги боғлиқликни кўрсатади.
Барча мамлакатлар АКТ ва иқтисодиёт соҳасидаги етуклик даражасига кўра уч гуруҳга бўлинган: етакчилар, ривожланаётганлар ва бошланғич босқичдагилар. Ўзбекистон учинчи гуруҳга («бошланғич босқичдагилар») киради.
Қўшни давлатлар орасида Қозоғистон 58-ўринда жойлашган. Марказий Осиёнинг қолган давлатлари индексга киритилмаган.
Ҳужжатда таъкидланишича, тадқиқотда жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 93 фоизи ва жаҳон аҳолисининг 80 фоизини ташкил этувчи мамлакатлар ҳисобга олинган бўлиб, бу рақамли трансформациядаги глобал тараққиёт ҳақида умумий тасаввур беради.